фаол модда: 220 мг нифуроксазида.
ёрдамчи моддалар:
капсулалар таркиби: маккажўхори крахмали, ўтажелатинланган маккажўхори крахмали, сахароза, магний стеарати
капсула корпуси ва қалпоқчаси: темир II оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин.
Фармакодинамикаси
Нифуроксазид 5-нитрофуран ҳосиласидир. Staphylococcus турдаги баъзи граммусбат ва Yersinia spp., Escherichia spp., Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. турдаги Enterobacteriaceae оиласидаги баъзи грамманфий бактерияларга ичак йўлида маҳаллий антибактериал таъсир қилади.
Нифуроксазид Proteus vulgaris, Proteus mirabilis ва Pseudomonas aeruginosa турдаги бактерияларга антибактериал таъсир қилмайди.
Нифуроксазид овқат ҳазм қилиш трактининг нормал бактериал флораси таркибига таъсир қилмайди.
Дорига чидамли штаммларини пайдо бўлишини чақирмайди
Таъсир қилишининг аниқ механизми номаълум. Нифуроксазид бактериялар ҳужайраларида оқсиллар дегидрогеназалари ва синтези фаоллигини секинлаштиради деб тахмин қилинади.
Нифуроксазид таъсири самарадорлиги ичак йўлидаги рН га боғлиқ эмас.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилингандан сўнг овқат ҳазм қилиш трактидан деярли сўрилмайди ва ичак орқали ўзгармаган шаклда чиқарилади.
Дори воситаси, перорал қўллаш учун мўлжалланган.
Қўллаш усули:
Капсулани етарли миқдордаги сув билан бутунлигича ютиш керак.
Стопдиар препарати, капсулаларни уч кун давомида ичиш керак. Симптомлар ўтмаса шифокор билан маслаҳат қилиш керак.
Ўткир диареяни даволаш доимий перорал регидратацион терапия ўтказишни тақозо қилади; Кучли ифодаланган ва узоқ диарея, тез-тез қусиш ва анорексия ҳолатида вена ичига регидратацион терапия ўтказиш кераклигини баҳолаш даркор.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Тез-тезлиги номаълум: тери тошмаси, эшакеми, ангиневротик шиш каби аллергик реакциялар.
Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:
Бир марта гранулоцитопения ҳолати кузатилган.
Меъда-ичак тракти томонидан бузилишлар:
Нифуроксазидга нисбатан индивидуал юқори сезувчанликнинг камдан-кам ҳолатларида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареянинг зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Симптомлар жадаллиги сезиларли бўлмаса махсус терапия қўллаш ёки нифуроксазид қўллашни бекор қилишга ҳожат йўқ. Симптомлар яққол бўлса, препарат қабул қилишни тўхтатиш лозим. Бундан кейин нитрофуран ҳосилалаларини буюришдан сақланиш керак.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар
Тошмалар кўринишидаги тери реакциялари кам ҳолларда кузатилади (1/10000 дан < 1/1000 гача). Нифуроксазидга нисбатан контакт аллергия фонида кекса ёшдаги одамда битта пустулёз ва битта тугунчали қичима ҳолатлари қайд қилинган.
Тахмин қилинган ножўя реакциялар тўғрисида хабарлар
Дори препарати рўйхатдан ўтгандан кейин тахмин қилинган ножўя реакциялар бўйича ҳисоботлар олиш муҳимдир. Бу фойда/хавф нисбати мониторингини давом эттиришга имкон беради.
Соғлиқни сақлаш мутахассисларидан ҳар қандай тахмин қилинган ножўя реакциялар тўғрисида миллий ҳисобот тизими орқали хабар бериш сўралади.
Агар ушбу йўриқномада келтирилган ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз йўриқномада келтирилмаган бошқа ножўя самаралар сезсангиз, даволовчи шифокорга хабар қилинг.
Нифуроксазид ва нитрофуран ҳосилалари ёки «Таркиби» бўлимида санаб ўтилган ёрдамчи моддалардан бирига юқори сезувчанлик ҳолатида Стопдиар® капсулалар препаратини қўлланилмаслиги керак.
Ушбу дори шаклидаги препаратни 7 ёшгача болалар учун буюрмаслик лозим.
Нифуроксазид билан даволаш даврида алкогол ичиш дисульфирамсимон реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин.
Нифуроксазиднинг кучли адсорбцион хоссалари сабабли нифуроксазид билан даволаш даврида бошқа дори препаратларни ичга бир вақтнинг ўзида қабул қилмаслик керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашга доир клиник маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген таъсир аниқланмаган. Текширилган ҳайвонларда ривожланиш нуқсонлари вужудга келиши мавжуд эмаслиги сабабли одамларда ривожланиш нуқсонлари вужудга келиши кутилмайди. Бугунги кунда, ривожланиш нуқсонларига сабаб моддаларнинг тератогенлиги яхши назорат қилинган тадқиқотлар даврида икки турдаги ҳайвонлар учун аниқланган. Клиник амалиётда нифуроксазидни ҳомиладорлик даврида қўллаганда унинг ҳар қандай мальформатив ёки фетотоксик таъсирини баҳолаш бўйича етарли миқдорда ишончли маълумотлар мавжуд эмас. Шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўлламаслик афзалдир. Шунинг учун, ҳомиладорликда нифуроксазидни буюришда эҳтиёткор бўлиш керак.
Эмизиш
Нифуроксазид меъда-ичак трактидан сўрилмайди. Препарат қисқа муддат қўлланганда эмизиш мумкин.
Атомобилларни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Нифуроксазид транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Нифуроксазид дозасини ошириб юборганда симптомлар ҳақида махсус маълумотлар мавжуд эмас.
Препаратнинг номаълум миқдорини ютиб юборган икки ёшли болада нифуроксазид суспензияси дозасининг ошиб юборилиши билан боғлиқ бир ҳолат қайд қилинган. Болада уйқучанлик ва диарея кузатилган. Кейинчалик симптомлар ўтиб кетган.
Нифуроксазид дозаси ошириб юборилганига шубҳа бўлса, пациентни синчиклаб мониторинг қилиш зарур, даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.
3 йил.
Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
“Гедеон Рихтер” ОАЖ ваколатхонаси
100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават
Тел.: (99878) 1479042;
Электрон манзил: gedeon@gr.uz
Эта ссылка позволяет Bам получить доступ к сторонним веб-сайтам, которые не находятся под контролем компании «Гедеон Рихтер». Таким образом, «Гедеон Рихтер» не несет ответственности ни за содержание этих веб-сайтов, ни за какие-либо покупки или другие действия, совершенные через эти веб-сайты. Доступ к сторонним веб-сайтам и их использование осуществляется на ваш страх и риск и регулируется условиями использования этих веб-сайтов, с которыми вам следует внимательно ознакомиться.