Инструкция таблетки

Инструкция таблетки - uz

Препаратнинг савдо номи:
СТОПДИАР.
Таъсир этувчи модда (ХПН):
нифуроксазид (nifuroxazide)
Дори шакли:
плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нифуроксазид – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, желатин, тальк, магний стеарати;

қобиқ таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (E171), тальк, полиэтиленгликоль, хинолин сариғи (Е104).

Таърифи:
плёнка қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли, диаметри тахминан 9 мм бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
бошқа ичак микробларига қарши воситалар
АТХ коди:
A07AX03
Фармакологик хусусиятлари

Нифуроксазид 5-нитрофураннинг ҳосиласидир. Ичак ичида, Staphylococcus туридаги айрим граммусбат бактериялар ва грамманфий бактериялар оиласининг Enterobacteriaceae туркумидаги Yersinia spp, Escherichia spp., Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. каби турларига қарши антибактериал таъсир кўрсатади.

Нифуроксазид Proteus vulgaris, Proteus mirabilis ҳамда Pseudomonas aeruginosa каби бактерия турларига қарши антибактериал фаоллик намоён қилмайди.

Нифуроксазид сапрофит ичак флорасини бузмайди. Нифуроксазидга чидамли берувчи штаммлар пайдо бўлишини келтириб чиқармайди. Аниқ таъсир механизми номаълум. Нифуроксазид дегидрогеназ фаоллигини ингибиция қилиши ва бактериал ҳужайраларда оқсил синтезини бузиши мумкин. Самарадорлиги ичак ичининг pH боғлиқ эмас.

Нифуроксазид перорал қабул қилинганидан сўнг, меъда-ичак йўллари орқали деярли сўрилмайди. Ўзгармаган кўринишда ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши
  • Staphylococcus spp., Salmonella spp., Escherichia coli каби сезгир штаммлар чақирган, бактериал келиб чиқишга эга, инвазив аломатларисиз (масалан, умумий аҳволнинг ёмонлашиши, иситма кўтарилиши, инфекцияли заҳарланиш ва бошқалар билан) кечувчи ўткир диареяни даволаш учун қўлланилади.

Регидратация дозаси ва усули (перорал ёки вена ичига) диареянинг оғирлиги, пациентнинг ёши, аҳволи, ёндош касалликларнинг мавжудлигига қараб аниқланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Стопдиар препарати таблеткалари ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Катталар 7 ёшдан ошган болаларга ва 2 таблеткадан суткада 4 марта қабул қилиш буюрилади. Препарат, овқатланишдан қатъий назар, тенг оралиқ вақт билан қабул қилинади (ҳар 6 соатда).

Таблеткани чайнамасдан ва майдаламасдан оз миқдордаги сув билан бутунлигича ютиб юбориш керак. Ўткир диареяни даволаш учун, плёнка қобиқ билан қопланган Стопдиар таблеткаларини 3 кун давомида қабул қилиш тавсия этилади. Агар шундан сўнг, симптомлар бартараф этилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Плёнка қобиқ билан қопланган Стопдиар таблеткаларини шифокор кўрсатмасисиз 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Қон ҳосил қилувчи ва лимфа тизимлари томонидан:

Битта гранулоцитопения ҳолати аниқланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Нифуроксазидга нисбатан индивидуал ўта юқори сезувчанлик ҳолатларида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареянинг зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Тавсифланган симптомларнинг яққоллиги сезиларсиз бўлса, нифуросазид қабул қилишни тўхтатиш ёки махсус муолажани қўллашга ҳожат йўқ. Юқоридаги симптомлариинг жадаллиги сезиларли даражада кучайиши кузатилса, дори воситасини қабул қилиш тўхтатиш лозим. Бемор, кейинчалик нитрофуран ҳосилалаларини қабул қилмаслиги тавсия этилади.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

Тери тошмалари кўринишидаги тери реакциялари кам ҳолларда кузатилади (> 1/10000 дан < 1/1000 гача). Нифуроксазидга нисбатан контакт аллергия натижасида кекса ёшдаги одамда битта пустулёз ва битта тугунчали қичима ҳолатлари аниқланган.

Ҳансираш, юз, тил, лабларнинг шишиши, тери тошмалари, қичишиш каби юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида препарат қўлланишини дарҳол тўхтатиш керак.

Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш зарур!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанлиги шунингдек, 5-нирофуран ҳосилаларига аллергик реакциялари бўлганда Нифуроксазидни қўллаш мумкин эмас.

7 ёшгача бўлган болаларда (дори воситаси шаклининг ўзига хос хусусиятлари туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид меъда-ичак йўллари орқали деярли сўрилмайди.

Нифуроксазид билан даволашда, препаратнинг яққол сўрилиши хусусиятлари сабабли, бошқа перорал воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Нифуроксазид билан даволаниш даврида алкоголь истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

3 кунлик даволанишдан сўнг диарея давом этган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Шифокор симптомлари сабабларини аниқлаш ва антибиотик билан даволаш масаласини кўриб чиқиши керак.

Препарат шарбатлар, ҳом сабзавотлар ва мевалар, шунингдек аччиқ ва ҳазм қилиниши қийин ва аччиқ таомлардан ташқари махсус парҳезга амал қилиш билан қўллаш керак.

Нифуроксазид билан даволаниш вактида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки алкоголь организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни кучайиши, қусиш, қоринда оғриқ, тери гиперемияси, юзда ва тананинг юқори қисмида иссиқлиқ ҳисси, бошда шовқин, нафасни қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўлувчи реакцияларни қўзғатиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Нифуроксазиднинг ҳомиладорлик даврида қўлланиши:

Нифуроксазиднинг ҳомиладорлик даврида қўлланишига оид клиник маълумотлар мавжуд эмас..

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, ҳомиладорликнинг кечиши, эмбрион ёки ҳомила ривожланиши, туғруқнинг кечиши ёки боланинг туғруқдан кейинги ривожланишига бевосита ёки билвосита таъсири кўрсатилмаган.

Нифуроксазидни ҳомиладор аёлларда қўлламаган маъқул. Препаратни буюришдан аввал, даволовчи шифокор уни қўллашдан кутилаётган фойда/хавфни синчковлик билан солиштириши зарур.

Нифуроксазидни эмизиш даврида қўлланиши:

Нифуроксазид меъда-ичак йўллари орқали сўрилмайди. Шу билан бирга, клиник маълумот етарли эмаслиги сабабли, эмизаётган аёлларга нифуроксазидни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Нифуроксазидни қабул қилишдан олдин, эмизаётган аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Нифуроксазид транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Шифокор кўрсатмасисиз препаратни белгиланган муддатдан кўп қабул қилманг!

Дозани ошириб юборилиши

Шу вақтгача препаратни қўлланганда дозанинг ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

Доза ошириб юборилган тақдирда, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли
24 плёнка қобиқ билан копланган таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ-плёнкали блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихонадан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи

“Гедеон Рихтер Польша” МЧЖ, Гродзиск Мазовецкий, Польша

“Гедеон Рихтер” ОАЖ, Будапешт, Венгрия учун.

Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачининг манфаатларини ифодаловчи компания:

“Гедеон Рихтер” ОАЖ

1103 Будапешт, Демреи кўч, 19-21, Венгрия.

Ишонч телефони (қўнғироқ бепул!): 7-800-555-00777

Электрон манзил: drugsafety@g-richter.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

“Гедеон Рихтер” ОАЖ ваколатхонаси

100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават

Тел.: (99878) 1479042;

Электрон манзил: gedeon@gr.uz