Инструкции-таблетки - Узбекистан

Qo'llanma
Стопдиар topikal ichak antiseptikidir. Oddiy mikroflorani buzmasdan, nafaqat simptomlarni, balki diareyaning sababini - patogen bakteriyalarni ham davolaydi. Стопдиар 3 shaklda mavjud: planshetlar, kapsulalar va suspenziya.
Стопдиар - suspenziya, kapsulalar va planshetlar shaklida diareyani davolash uchun dori.
ISHLAB CHIQARISH SHAKLINI TANLANG
Препаратнинг савдо номи:
СТОПДИАР.
Таъсир этувчи модда (ХПН):
нифуроксазид (nifuroxazide)
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун суспензия
Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 220 мг нифуроксазид

ёрдамчи моддалар: карбомер, сахароза, лимон кислотаси моногидрати (Е330), натрий гидроксиди (Е524), метилпарабен (Е218), 30% симетикон эмульсияси, банан эссенцияси, тозаланган сув.

Таърифи:
банан ҳидли, оч-сариқ рангли суспензия; сақланганида бироз чўкма ҳосил бўлиши мумкин, лекин чайқатилганидан кейин, флакон тубида зич чўкма ҳосил қилмай, бир хил суспензия ҳолатига қайтади.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
ичак йўлидаги микробларга қарши восита.
АТХ Коди:
А07АХ03
Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид 5-нитрофуран ҳосиласи бўлиб хисобланади. Ичак бўшлиғида граммусбат Staphylococcus оиласи ва баъзи грамманфий Enterobacteriaceae оиласи: Yersinia spp., Escherichia spp.,, Citobacter spp.,, Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. бактерияларга нисбатан маҳаллий антибактериал таъсир кўрсатади.

Нифуроксазид roteus vulgaris, Proteus mirabilis ва Psudomonas aeruginosa тури бактерияларига нисбатан антибактериал фаоллик кўрсатмайди.

Нифуроксазид сапрофит ичак флорасини бартараф қилмайди. Нифуроксазидга чидамли штаммларини ривожланишига олиб келмайди. Аниқ таъсир механизми маълум эмас. Нифуроксазид бактериал ҳужайраларда оқсил синтезини бузиши ва дегидрогеназа фаоллигини ингибиция килиши мумкин. Самарадорлиги ичак бўшлиғидаги рН муҳитига боғлиқ эмас.

Фармакокинетикаси

Нифуроксазид перорал ичга қабул қилинганидан кейин меъда ичак йўлларида деярли сўрилмайди. У ўзгармаган кўринишда ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши
  • Келиб чиқиши бактериал бўлган ўткир ва сурункали диареяни даволаш.
  • Диарея билан кечаётган бошқа касалликларни даволашда, масалан овқатдан ўткир заҳарланишда қўлланилади.
Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун.

Қўллашдан олдин флаконни бир хил суспензия ҳосил бўлгунча и яхшилаб чайқатиш керак. Суспензияни буюрилган дозасини ўлчалгандан кейин дархол ичиш керак. Зарур бўлганда суспензияни сув билан ичиш мумкин.

2,5 мл ли 1 кичик ўлчов қошиғи 110 мг нифуроксазид сақлайди.

5 мл ли 1 катта ўлчов қошиғи 220 мг нифуроксазид сақлайди.

    Дозалар:
  • 2 ойликдан 6 ойликгача бўлган болалар: 2,5 мл га 1-2 кичик ўлчов қошиғи (110 мг- 220 мг) суткада 2 марта, ҳар 12 соатда буюрилади;
  • 7 ойликдан 6 ёшгача бўлган болалар: 5 мл га 1 катта ўлчов қошиғи (220 мг) суткада 3 марта, ҳар 8 соатда буюрилади;
  • катталар ва 7 ёшдан катта болаларга: 5 мл га 1 катта ўлчов қошиғи (220 мг) суткада 4 марта, ҳар 6 соатда буюрилади.

Стопдиар® препаратини 7 кун давомида қўллаш керак. Агар 3 кунлик қабулдан кейин симптомлар ўтиб кетмаса, симптомлар сабабини аниқлаш мақсадида синчков диагностика зарур, шунингдек антибиотикотерапия ўтказиш эхтимолини кўриб чиқиш керак.Ўткир диареяни даволаш вақтида пациентни умумий холатига боғлик холда организмда суюқлик танқислигини мунтазам перорал (ёки вена ичига) тўлдириш зарур хисобланади.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Учраш-тезлиги номаълум: Тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок каби аллергик реакциялар.

Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан:

Битта гранулоцитопения ҳолати таърифланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Нифуроксазидга индивидуал ўта юқори сезувчанлик ҳолида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареяни зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Кучсиз жадалликка эга бундай симптомларни пайдо бўлишида махсус даволашни қўллаш ёки нифуроксазидни қўллашни тўхтатишнинг зарурати йўқ. Юқорида санаб ўтилган кучли жадалликка эга симптомлар ривожланганида дорини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик бемор нитрофуран ҳосилаларини қабул қилмаслиги керак.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:

Кам ҳолларда тери тошмалар кўринишидаги тери реакциялари (> 1/10000 дан < 1/1000 гача) пайдо бўлиши мумкин. Нифуроксазидга контакт аллергия натижасида кекса ёшдаги одамда пустулёзнинг 1 холати ва тугунли қичиманинг бир холати таърифланган.

Гумон килинаётган нохуш реакциялар хақида хабар бериш

Дори препарати рўйхатдан ўтказилгандан сўнг аниқланган гумон қилинаётган нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериш катта ахамиятга эга. Бу дори препарати учун фойда ва ҳавф нисбатини мониторинг қилиш имконини беради. Соғлиқни сақлаш ходимларига ҳар қандай шубхали ножўя реакциялар хақида миллий тизим ҳисоботи орқали хабар қилишларини сўраймиз.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нифуроксазидни 5-нитрофуран ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларининг бирон-бирига юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.

Препаратни чала туғилган ва 1 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни чакириши мумкин.

Нифуроксазидни қабул қилиш вақтида препаратнинг кучли адсорбцион хусусиятлари туфайли, бошқа перорал воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.

Махсус кўрсатмалар

Нифуроксозидни 7 кун дан кўп қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ даволаш учун қўрсатмалар мавжуд эмас.

3 кун даволашдан кейин диарея давом этган ҳолларда, симптомларнинг сабабларини аниқлаш ва антибиотиклар билан даволашни бошлаш масаласини кўриб чиқиш мақсадида чуқур диагностикани ўтказиш зарур.

Оғир инвазив диарея ҳолатларида антибиотик буюриш керак чунки нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди.

Юқори сезувчанлик реакциялари ҳолларида (хансираш, юзни, лабни ва тилни шиши, тошма, қичишиш) ушбу дори препаратини тезда тўхтатиш зарур.

Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас (чунки алкоголь организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва бу дисульфирам каби реакция чақириши мумкин).

Диареяни даволашда мунтазам перорал ёки вена ичига суюқликни ўрнини тўлдирувчи даволаш талаб қилинади (катталарга ўртача суткалик сувни ҳажми 2 литрни ташкил қилади).

Пациентни умумий аҳволига боғлиқ ҳолда диарея сабабли йўқотилган суюқликни ўрнини босиши учун, кўп миқдорда ширин ва ширин бўлмаган ичимликлар ичиш тавсия қилинади. Оғир ва давомли диареяда, оғир қусишда ёки анорексияда вена ичига суюқликни тўлдиришни ўтказиш эхтимолини кўриб чиқиш керак.

Диарея вақтида шарбатлар, хом сабзавот ва мевалар, аччиқ ва ҳазм қилиниши қийин бўлган овқатни, шунингдек музлатилган махсулотни ва совуқ ичимликларни чиқариб ташлаб, овқатланишни давом эттириш керак. Қовурилган гўшт ва гуруч истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Дори воситасида сахароза бўлганлиги туфайли, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилишини мальабсорбцияси бузилиши ёки сахароза-изомальтозанинг етишмовчилиги каби кам наслий бузилишлари бўлган пациентларга бу дори препаратини қабул қилиш мумкин эмас.

Ушбу дори препарати метилпарагидроксибензоат сақлаши туфайли, у аллергик реакциялар чақириши мумкин (секинлашган турдаги, бўлиши мумкин).

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш

Ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашга доир клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳайвонларда ривожланиш нухсонлари аниқланмаганлиги туфайли, бу самаралар одамларда кутилмайди деп хисобланади. Бугунги кунда, икки турдаги хайвонларда ўтказилган яхши назоратли тадқиқотлар маълумотларига мувофиқ, одамларда ривожланиши нуқсонларига жавобгар моддалар шунингдек хайвонларда хам теротоген хусусиятларини намоён қилади. Қлиник қулланилишига оид, хомладорлик вақтида қўллаш холларида нифуроксазидни мальформацион ёки эмбриотоксик таъсирини бахолаш учун етарлича маълумотлар йўк. Шунинг учун эҳтиёткорлик чоралари сифатида, ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашлик тавсия қилинмайди.

Лактация даврида нифуроксазидни қўллаш:

Нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Препарат қисқа муддат қўлланганда эмизиш мумкин.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Нифуроксазид транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Нифуроксазид дозаси ошириб юборилганда симптомлар ҳақида махсус маълумотлар мавжуд эмас.

Белгиланмаган препрат миқдорини қабул қилган 2 ёшли болага ичга қабул қилиш учун суспензия шаклидаги нифуроксазидни дозасини ошириб юборилиш холатлари бир марта таърифланган.

Дозани ошириб юборилиши диарея ва уйқучилик кўринишида бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетган. Нифуроксазид билан доза ошириб юборилган холларда пациентни синчков кузатиш зарур, симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш ўтказилиши керак.

Чиқарилиш шакли
90 мл суспензия сақловчи бураладиган полиэтилен қопқоқчали 125 мл ҳажмли тўқ шиша флакон. 1 флакон икки ўлчов қошиғи (2,5 мл ва 5 мл ли), тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга комплектда картон қутида жойланган.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Флакон очилганидан кейин суспензиянинг яроқлилик муддати – 3 ой.

Дорихоналарда бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи тўғрисида маълумот
Гедеон Рихтер Руминия А.Ж., 540306, Тиргу-Муреш, Куза Водэ кўч. 99-105, Руминия
Сифат назоратига масъул

"Гедеон Рихтер Польша" МЧЖ

05-825, Гродзиск Мазовецкий ш., кн. Ю. Понятовского кўч., 5, Польша

Қайд қилиш гувоҳномасининг эгаси

"Гедеон Рихтер" ОАЖ, Будапешт, Венгрия

Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачининг манфаатларини ифодаловчи компания:

"Гедеон Рихтер" ОАЖ

1103 Будапешт, Демреи кўч, 19-21, Венгрия.

Ишонч телефони (қўнғироқ бепул!): 7-800-555-00777

Электрон манзил: drugsafety@g-richter.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

"Гедеон Рихтер" ОАЖ ваколатхонаси

100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават

Тел.: (99878) 1479042;

Электрон манзил: gedeon@gr.uz

Препаратнинг савдо номи:
СТОПДИАР.
Таъсир этувчи модда (ХПН):
нифуроксазид (nifuroxazide)
Дори шакли:
капсулалар
Таркиби:

фаол модда: 220 мг нифуроксазида.

ёрдамчи моддалар:

капсулалар таркиби: маккажўхори крахмали, ўтажелатинланган маккажўхори крахмали, сахароза, магний стеарати

капсула корпуси ва қалпоқчаси: темир II оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), желатин.

Таърифи:
сариқ рангли, цилиндрик шаклли қаттиқ желатин капсулалар. Капсулада сақланувчи гранулят сариқ рангда.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
диареяга қарши, яллиғланишга қарши препаратлар, ичак касалликларини даволаш учун микробларга қарши восита ва бошқалар.
АТХ коди:
A07AX03
Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Нифуроксазид 5-нитрофуран ҳосиласидир. Staphylococcus турдаги баъзи граммусбат ва Yersinia spp., Escherichia spp., Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. турдаги Enterobacteriaceae оиласидаги баъзи грамманфий бактерияларга ичак йўлида маҳаллий антибактериал таъсир қилади.

Нифуроксазид Proteus vulgaris, Proteus mirabilis ва Pseudomonas aeruginosa турдаги бактерияларга антибактериал таъсир қилмайди.

Нифуроксазид овқат ҳазм қилиш трактининг нормал бактериал флораси таркибига таъсир қилмайди.

Дорига чидамли штаммларини пайдо бўлишини чақирмайди

Таъсир қилишининг аниқ механизми номаълум. Нифуроксазид бактериялар ҳужайраларида оқсиллар дегидрогеназалари ва синтези фаоллигини секинлаштиради деб тахмин қилинади.

Нифуроксазид таъсири самарадорлиги ичак йўлидаги рН га боғлиқ эмас.

Фармакокинетикаси

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг овқат ҳазм қилиш трактидан деярли сўрилмайди ва ичак орқали ўзгармаган шаклда чиқарилади.

Қўлланилиши
  • Бактериал келиб чиқишга эга ўткир ва сурункали диарея.
  • Диарея билан кузатиладиган бошқа касалликлар.
Қўллаш усули ва дозалари

Дори воситаси, перорал қўллаш учун мўлжалланган.

    Дозалар
  • Катталар ва 7 ёшдан катта болалар учун: 1 капсуладан суткада 4 марта, ҳар 6 соатда буюрилади.

Қўллаш усули:

Капсулани етарли миқдордаги сув билан бутунлигича ютиш керак.

Стопдиар препарати, капсулаларни уч кун давомида ичиш керак. Симптомлар ўтмаса шифокор билан маслаҳат қилиш керак.

Ўткир диареяни даволаш доимий перорал регидратацион терапия ўтказишни тақозо қилади; Кучли ифодаланган ва узоқ диарея, тез-тез қусиш ва анорексия ҳолатида вена ичига регидратацион терапия ўтказиш кераклигини баҳолаш даркор.

Ножўя таъсирлари

Иммун тизими томонидан бузилишлар:

Тез-тезлиги номаълум: тери тошмаси, эшакеми, ангиневротик шиш каби аллергик реакциялар.

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар:

Бир марта гранулоцитопения ҳолати кузатилган.

Меъда-ичак тракти томонидан бузилишлар:

Нифуроксазидга нисбатан индивидуал юқори сезувчанликнинг камдан-кам ҳолатларида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареянинг зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Симптомлар жадаллиги сезиларли бўлмаса махсус терапия қўллаш ёки нифуроксазид қўллашни бекор қилишга ҳожат йўқ. Симптомлар яққол бўлса, препарат қабул қилишни тўхтатиш лозим. Бундан кейин нитрофуран ҳосилалаларини буюришдан сақланиш керак.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тошмалар кўринишидаги тери реакциялари кам ҳолларда кузатилади (1/10000 дан < 1/1000 гача). Нифуроксазидга нисбатан контакт аллергия фонида кекса ёшдаги одамда битта пустулёз ва битта тугунчали қичима ҳолатлари қайд қилинган.

Тахмин қилинган ножўя реакциялар тўғрисида хабарлар

Дори препарати рўйхатдан ўтгандан кейин тахмин қилинган ножўя реакциялар бўйича ҳисоботлар олиш муҳимдир. Бу фойда/хавф нисбати мониторингини давом эттиришга имкон беради.

Соғлиқни сақлаш мутахассисларидан ҳар қандай тахмин қилинган ножўя реакциялар тўғрисида миллий ҳисобот тизими орқали хабар бериш сўралади.

Агар ушбу йўриқномада келтирилган ножўя самаралар оғирлашса ёки Сиз йўриқномада келтирилмаган бошқа ножўя самаралар сезсангиз, даволовчи шифокорга хабар қилинг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Нифуроксазид ва нитрофуран ҳосилалари ёки «Таркиби» бўлимида санаб ўтилган ёрдамчи моддалардан бирига юқори сезувчанлик ҳолатида Стопдиар® капсулалар препаратини қўлланилмаслиги керак.

Ушбу дори шаклидаги препаратни 7 ёшгача болалар учун буюрмаслик лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид билан даволаш даврида алкогол ичиш дисульфирамсимон реакциялар ривожланишига олиб келиши мумкин.

Нифуроксазиднинг кучли адсорбцион хоссалари сабабли нифуроксазид билан даволаш даврида бошқа дори препаратларни ичга бир вақтнинг ўзида қабул қилмаслик керак.

Махсус кўрсатмалар
    Махсус огоҳлантириш ва эҳтиёт чоралари
  • Нифуроксазидни тиббий назоратсиз 3 кундан ортиқ қўлламаслик керак. Даволашга қарамай узлуксиз диарея 3 кундан кейин тўхтамаса аниқ ташхисни ва симптомлар сабабабини аниқлаш ва антибактериал терапия қўлланилиши зарурлигини баҳолаш керак.
  • Оғир инвазив диарея ҳолида тизимли антибиотиклар қўллаш тавсия қилинади, чунки нифуроксазид ошқозон-ичак трактида сўрилмайди.
  • Гиперсезувчанлик реакциялари ривожланганда (ҳансираш, юз, тил, лабларнинг шишиши, тери тошмалари, қичима) препарат қўлланишини дарҳол тўхтатиш керак.
  • Ўткир диареяни даволаш диарея билан боғлиқ суюқлик йўқотишларни (катта ёшдаги одам учун ўртача кунлик суюқлик миқдори 2 литрни ташкил қилади) ўрнини тўлдириш учун катта миқдордаги суюқлик, ширин ва шўр ичимликлар ёрдамида доимий перорал регидратацион терапияни ўтказишни кўзда тутади; яққол ва узоқ диарея, тез-тез қусиш ва анорексия ҳолатида вена ичига регидратацион терапия ўтказиш зарурлигини баҳолаш керак.
  • Нифуроксазид билан даволаш даврида пациентлар алкогол қабул қилмасликлари зарур.
  • Диарея бутун даври давомида овқат қабул қилишни давом эттириш керак, қуйидаги баъзи маҳсулотлардан ташқари: пиширилмаган сабзавот ва мева, ўткир ва оғир таомлар, шунингдек совуқ таом ва суюқликлар. Духовкада пишган гўшт ва гуруч тавсия этилади.
  • Стопдиар капсулалар таркибида сахароза бор. Фруктозани кўтара олмаслик, глюкоза-галактоза сўрилиши бузилиши ёки сахараза-изомальтаза етишмаслиги каби кам учрайдиган ирсий касалликлари бор пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашга доир клиник маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда тератоген таъсир аниқланмаган. Текширилган ҳайвонларда ривожланиш нуқсонлари вужудга келиши мавжуд эмаслиги сабабли одамларда ривожланиш нуқсонлари вужудга келиши кутилмайди. Бугунги кунда, ривожланиш нуқсонларига сабаб моддаларнинг тератогенлиги яхши назорат қилинган тадқиқотлар даврида икки турдаги ҳайвонлар учун аниқланган. Клиник амалиётда нифуроксазидни ҳомиладорлик даврида қўллаганда унинг ҳар қандай мальформатив ёки фетотоксик таъсирини баҳолаш бўйича етарли миқдорда ишончли маълумотлар мавжуд эмас. Шунинг учун эҳтиёткорлик чораси сифатида ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўлламаслик афзалдир. Шунинг учун, ҳомиладорликда нифуроксазидни буюришда эҳтиёткор бўлиш керак.

Эмизиш

Нифуроксазид меъда-ичак трактидан сўрилмайди. Препарат қисқа муддат қўлланганда эмизиш мумкин.

Атомобилларни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Нифуроксазид транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Дозани ошириб юборилиши

Нифуроксазид дозасини ошириб юборганда симптомлар ҳақида махсус маълумотлар мавжуд эмас.

Препаратнинг номаълум миқдорини ютиб юборган икки ёшли болада нифуроксазид суспензияси дозасининг ошиб юборилиши билан боғлиқ бир ҳолат қайд қилинган. Болада уйқучанлик ва диарея кузатилган. Кейинчалик симптомлар ўтиб кетган.

Нифуроксазид дозаси ошириб юборилганига шубҳа бўлса, пациентни синчиклаб мониторинг қилиш зарур, даволаш симптоматик ва тутиб турувчи бўлиши керак.

Чиқарилиш шакли
12 та капсула ПВХ-пленка ва алюмин фольгали блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойлаштирилган.
Сақлаш шароити
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи ва унинг манзили
"Гедеон Рихтер Польша" МЧЖ, Гродзиск Мазовецкий, Польша "Гедеон Рихтер" ОАЖ учун, Будапешт, Венгрия
Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

"Гедеон Рихтер" ОАЖ ваколатхонаси

100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават

Тел.: (99878) 1479042;

Электрон манзил: gedeon@gr.uz

Препаратнинг савдо номи:
СТОПДИАР.
Таъсир этувчи модда (ХПН):
нифуроксазид (nifuroxazide)
Дори шакли:
плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Таркиби:

Ҳар бир плёнка қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: нифуроксазид – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, желатин, тальк, магний стеарати;

қобиқ таркиби: гипромеллоза, титан диоксиди (E171), тальк, полиэтиленгликоль, хинолин сариғи (Е104).

Таърифи:
плёнка қобиқ билан қопланган, думалоқ, икки томонлама қавариқ, сариқ рангли, диаметри тахминан 9 мм бўлган таблеткалар.
Фармакотерапевтик гуруҳи:
бошқа ичак микробларига қарши воситалар
АТХ коди:
A07AX03
Фармакологик хусусиятлари

Нифуроксазид 5-нитрофураннинг ҳосиласидир. Ичак ичида, Staphylococcus туридаги айрим граммусбат бактериялар ва грамманфий бактериялар оиласининг Enterobacteriaceae туркумидаги Yersinia spp, Escherichia spp., Citrobacter spp., Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. каби турларига қарши антибактериал таъсир кўрсатади.

Нифуроксазид Proteus vulgaris, Proteus mirabilis ҳамда Pseudomonas aeruginosa каби бактерия турларига қарши антибактериал фаоллик намоён қилмайди.

Нифуроксазид сапрофит ичак флорасини бузмайди. Нифуроксазидга чидамли берувчи штаммлар пайдо бўлишини келтириб чиқармайди. Аниқ таъсир механизми номаълум. Нифуроксазид дегидрогеназ фаоллигини ингибиция қилиши ва бактериал ҳужайраларда оқсил синтезини бузиши мумкин. Самарадорлиги ичак ичининг pH боғлиқ эмас.

Нифуроксазид перорал қабул қилинганидан сўнг, меъда-ичак йўллари орқали деярли сўрилмайди. Ўзгармаган кўринишда ахлат билан чиқарилади.

Қўлланилиши
  • Staphylococcus spp., Salmonella spp., Escherichia coli каби сезгир штаммлар чақирган, бактериал келиб чиқишга эга, инвазив аломатларисиз (масалан, умумий аҳволнинг ёмонлашиши, иситма кўтарилиши, инфекцияли заҳарланиш ва бошқалар билан) кечувчи ўткир диареяни даволаш учун қўлланилади.

Регидратация дозаси ва усули (перорал ёки вена ичига) диареянинг оғирлиги, пациентнинг ёши, аҳволи, ёндош касалликларнинг мавжудлигига қараб аниқланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Стопдиар препарати таблеткалари ичга қабул қилиш учун мўлжалланган.

Катталар 7 ёшдан ошган болаларга ва 2 таблеткадан суткада 4 марта қабул қилиш буюрилади. Препарат, овқатланишдан қатъий назар, тенг оралиқ вақт билан қабул қилинади (ҳар 6 соатда).

Таблеткани чайнамасдан ва майдаламасдан оз миқдордаги сув билан бутунлигича ютиб юбориш керак. Ўткир диареяни даволаш учун, плёнка қобиқ билан қопланган Стопдиар таблеткаларини 3 кун давомида қабул қилиш тавсия этилади. Агар шундан сўнг, симптомлар бартараф этилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак.

Плёнка қобиқ билан қопланган Стопдиар таблеткаларини шифокор кўрсатмасисиз 3 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас.

Ножўя таъсирлари

Қон ҳосил қилувчи ва лимфа тизимлари томонидан:

Битта гранулоцитопения ҳолати аниқланган.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

Нифуроксазидга нисбатан индивидуал ўта юқори сезувчанлик ҳолатларида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареянинг зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Тавсифланган симптомларнинг яққоллиги сезиларсиз бўлса, нифуросазид қабул қилишни тўхтатиш ёки махсус муолажани қўллашга ҳожат йўқ. Юқоридаги симптомлариинг жадаллиги сезиларли даражада кучайиши кузатилса, дори воситасини қабул қилиш тўхтатиш лозим. Бемор, кейинчалик нитрофуран ҳосилалаларини қабул қилмаслиги тавсия этилади.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

Тери тошмалари кўринишидаги тери реакциялари кам ҳолларда кузатилади (> 1/10000 дан < 1/1000 гача). Нифуроксазидга нисбатан контакт аллергия натижасида кекса ёшдаги одамда битта пустулёз ва битта тугунчали қичима ҳолатлари аниқланган.

Ҳансираш, юз, тил, лабларнинг шишиши, тери тошмалари, қичишиш каби юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида препарат қўлланишини дарҳол тўхтатиш керак.

Ҳар қандай ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолатларда шифокорга мурожаат қилиш зарур!

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг бирор-бир компонентига ўта юқори сезувчанлиги шунингдек, 5-нирофуран ҳосилаларига аллергик реакциялари бўлганда Нифуроксазидни қўллаш мумкин эмас.

7 ёшгача бўлган болаларда (дори воситаси шаклининг ўзига хос хусусиятлари туфайли).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Нифуроксазид меъда-ичак йўллари орқали деярли сўрилмайди.

Нифуроксазид билан даволашда, препаратнинг яққол сўрилиши хусусиятлари сабабли, бошқа перорал воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак.

Нифуроксазид билан даволаниш даврида алкоголь истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни чақириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

3 кунлик даволанишдан сўнг диарея давом этган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Шифокор симптомлари сабабларини аниқлаш ва антибиотик билан даволаш масаласини кўриб чиқиши керак.

Препарат шарбатлар, ҳом сабзавотлар ва мевалар, шунингдек аччиқ ва ҳазм қилиниши қийин ва аччиқ таомлардан ташқари махсус парҳезга амал қилиш билан қўллаш керак.

Нифуроксазид билан даволаниш вактида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас, чунки алкоголь организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва диареяни кучайиши, қусиш, қоринда оғриқ, тери гиперемияси, юзда ва тананинг юқори қисмида иссиқлиқ ҳисси, бошда шовқин, нафасни қийинлашиши, тахикардия, қўрқув ҳисси билан намоён бўлувчи реакцияларни қўзғатиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Нифуроксазиднинг ҳомиладорлик даврида қўлланиши:

Нифуроксазиднинг ҳомиладорлик даврида қўлланишига оид клиник маълумотлар мавжуд эмас..

Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, ҳомиладорликнинг кечиши, эмбрион ёки ҳомила ривожланиши, туғруқнинг кечиши ёки боланинг туғруқдан кейинги ривожланишига бевосита ёки билвосита таъсири кўрсатилмаган.

Нифуроксазидни ҳомиладор аёлларда қўлламаган маъқул. Препаратни буюришдан аввал, даволовчи шифокор уни қўллашдан кутилаётган фойда/хавфни синчковлик билан солиштириши зарур.

Нифуроксазидни эмизиш даврида қўлланиши:

Нифуроксазид меъда-ичак йўллари орқали сўрилмайди. Шу билан бирга, клиник маълумот етарли эмаслиги сабабли, эмизаётган аёлларга нифуроксазидни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Нифуроксазидни қабул қилишдан олдин, эмизаётган аёллар шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.

Препаратни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Нифуроксазид транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Шифокор кўрсатмасисиз препаратни белгиланган муддатдан кўп қабул қилманг!

Дозани ошириб юборилиши

Шу вақтгача препаратни қўлланганда дозанинг ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган.

Доза ошириб юборилган тақдирда, меъдани ювиш ва симптоматик даволаш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли
24 плёнка қобиқ билан копланган таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ-плёнкали блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Сақлаш шароити
25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихонадан бериш тартиби
Рецептсиз.
Ишлаб чиқарувчи

"Гедеон Рихтер Польша" МЧЖ, Гродзиск Мазовецкий, Польша

"Гедеон Рихтер" ОАЖ, Будапешт, Венгрия учун.

Ишлаб чиқарувчи ва буюртмачининг манфаатларини ифодаловчи компания:

"Гедеон Рихтер" ОАЖ

1103 Будапешт, Демреи кўч, 19-21, Венгрия.

Ишонч телефони (қўнғироқ бепул!): 7-800-555-00777

Электрон манзил: drugsafety@g-richter.ru

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар)ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили:

"Гедеон Рихтер" ОАЖ ваколатхонаси

100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават

Тел.: (99878) 1479042;

Электрон манзил: gedeon@gr.uz

Where to buy

Onlayn sotib olish va dorixonadan olib ketish, Toshkent shahrida
Stopdiar® ni dorixona tarmoqlaridan xarid qilish:
dori-darmon
grand_pharm
gopharm