5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 220 мг нифуроксазид
ёрдамчи моддалар: карбомер, сахароза, лимон кислотаси моногидрати (Е330), натрий гидроксиди (Е524), метилпарабен (Е218), 30% симетикон эмульсияси, банан эссенцияси, тозаланган сув.
Фармакодинамикаси
Нифуроксазид 5-нитрофуран ҳосиласи бўлиб хисобланади. Ичак бўшлиғида граммусбат Staphylococcus оиласи ва баъзи грамманфий Enterobacteriaceae оиласи: Yersinia spp., Escherichia spp.,, Citobacter spp.,, Enterobacter spp., Klebsiella spp., Salmonella spp. бактерияларга нисбатан маҳаллий антибактериал таъсир кўрсатади.
Нифуроксазид roteus vulgaris, Proteus mirabilis ва Psudomonas aeruginosa тури бактерияларига нисбатан антибактериал фаоллик кўрсатмайди.
Нифуроксазид сапрофит ичак флорасини бартараф қилмайди. Нифуроксазидга чидамли штаммларини ривожланишига олиб келмайди. Аниқ таъсир механизми маълум эмас. Нифуроксазид бактериал ҳужайраларда оқсил синтезини бузиши ва дегидрогеназа фаоллигини ингибиция килиши мумкин. Самарадорлиги ичак бўшлиғидаги рН муҳитига боғлиқ эмас.
Фармакокинетикаси
Нифуроксазид перорал ичга қабул қилинганидан кейин меъда ичак йўлларида деярли сўрилмайди. У ўзгармаган кўринишда ахлат билан чиқарилади.
Ичга қабул қилиш учун.
Қўллашдан олдин флаконни бир хил суспензия ҳосил бўлгунча и яхшилаб чайқатиш керак. Суспензияни буюрилган дозасини ўлчалгандан кейин дархол ичиш керак. Зарур бўлганда суспензияни сув билан ичиш мумкин.
2,5 мл ли 1 кичик ўлчов қошиғи 110 мг нифуроксазид сақлайди.
5 мл ли 1 катта ўлчов қошиғи 220 мг нифуроксазид сақлайди.
Стопдиар® препаратини 7 кун давомида қўллаш керак. Агар 3 кунлик қабулдан кейин симптомлар ўтиб кетмаса, симптомлар сабабини аниқлаш мақсадида синчков диагностика зарур, шунингдек антибиотикотерапия ўтказиш эхтимолини кўриб чиқиш керак.Ўткир диареяни даволаш вақтида пациентни умумий холатига боғлик холда организмда суюқлик танқислигини мунтазам перорал (ёки вена ичига) тўлдириш зарур хисобланади.
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Учраш-тезлиги номаълум: Тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, анафилактик шок каби аллергик реакциялар.
Қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан:
Битта гранулоцитопения ҳолати таърифланган.
Меъда-ичак йўллари томонидан:
Нифуроксазидга индивидуал ўта юқори сезувчанлик ҳолида қоринда оғриқ, кўнгил айниши ва диареяни зўрайиши пайдо бўлиши мумкин. Кучсиз жадалликка эга бундай симптомларни пайдо бўлишида махсус даволашни қўллаш ёки нифуроксазидни қўллашни тўхтатишнинг зарурати йўқ. Юқорида санаб ўтилган кучли жадалликка эга симптомлар ривожланганида дорини қабул қилишни тўхтатиш лозим. Кейинчалик бемор нитрофуран ҳосилаларини қабул қилмаслиги керак.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан:
Кам ҳолларда тери тошмалар кўринишидаги тери реакциялари (> 1/10000 дан < 1/1000 гача) пайдо бўлиши мумкин. Нифуроксазидга контакт аллергия натижасида кекса ёшдаги одамда пустулёзнинг 1 холати ва тугунли қичиманинг бир холати таърифланган.
Гумон килинаётган нохуш реакциялар хақида хабар бериш
Дори препарати рўйхатдан ўтказилгандан сўнг аниқланган гумон қилинаётган нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериш катта ахамиятга эга. Бу дори препарати учун фойда ва ҳавф нисбатини мониторинг қилиш имконини беради. Соғлиқни сақлаш ходимларига ҳар қандай шубхали ножўя реакциялар хақида миллий тизим ҳисоботи орқали хабар қилишларини сўраймиз.
Нифуроксазидни 5-нитрофуран ҳосилаларига ёки ёрдамчи моддаларининг бирон-бирига юқори сезувчанликда кўллаш мумкин эмас.
Препаратни чала туғилган ва 1 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни чакириши мумкин.
Нифуроксазидни қабул қилиш вақтида препаратнинг кучли адсорбцион хусусиятлари туфайли, бошқа перорал воситалар билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш лозим.
Нифуроксозидни 7 кун дан кўп қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ даволаш учун қўрсатмалар мавжуд эмас.
3 кун даволашдан кейин диарея давом этган ҳолларда, симптомларнинг сабабларини аниқлаш ва антибиотиклар билан даволашни бошлаш масаласини кўриб чиқиш мақсадида чуқур диагностикани ўтказиш зарур.
Оғир инвазив диарея ҳолатларида антибиотик буюриш керак чунки нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди.
Юқори сезувчанлик реакциялари ҳолларида (хансираш, юзни, лабни ва тилни шиши, тошма, қичишиш) ушбу дори препаратини тезда тўхтатиш зарур.
Нифуроксазид билан даволаниш вақтида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш мумкин эмас (чунки алкоголь организмни препаратга бўлган сезувчанлигини оширади ва бу дисульфирам каби реакция чақириши мумкин).
Диареяни даволашда мунтазам перорал ёки вена ичига суюқликни ўрнини тўлдирувчи даволаш талаб қилинади (катталарга ўртача суткалик сувни ҳажми 2 литрни ташкил қилади).
Пациентни умумий аҳволига боғлиқ ҳолда диарея сабабли йўқотилган суюқликни ўрнини босиши учун, кўп миқдорда ширин ва ширин бўлмаган ичимликлар ичиш тавсия қилинади. Оғир ва давомли диареяда, оғир қусишда ёки анорексияда вена ичига суюқликни тўлдиришни ўтказиш эхтимолини кўриб чиқиш керак.
Диарея вақтида шарбатлар, хом сабзавот ва мевалар, аччиқ ва ҳазм қилиниши қийин бўлган овқатни, шунингдек музлатилган махсулотни ва совуқ ичимликларни чиқариб ташлаб, овқатланишни давом эттириш керак. Қовурилган гўшт ва гуруч истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Дори воситасида сахароза бўлганлиги туфайли, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани сўрилишини мальабсорбцияси бузилиши ёки сахароза-изомальтозанинг етишмовчилиги каби кам наслий бузилишлари бўлган пациентларга бу дори препаратини қабул қилиш мумкин эмас.
Ушбу дори препарати метилпарагидроксибензоат сақлаши туфайли, у аллергик реакциялар чақириши мумкин (секинлашган турдаги, бўлиши мумкин).
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш
Ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашга доир клиник маълумотлар мавжуд эмас.
Ҳайвонларда ривожланиш нухсонлари аниқланмаганлиги туфайли, бу самаралар одамларда кутилмайди деп хисобланади. Бугунги кунда, икки турдаги хайвонларда ўтказилган яхши назоратли тадқиқотлар маълумотларига мувофиқ, одамларда ривожланиши нуқсонларига жавобгар моддалар шунингдек хайвонларда хам теротоген хусусиятларини намоён қилади. Қлиник қулланилишига оид, хомладорлик вақтида қўллаш холларида нифуроксазидни мальформацион ёки эмбриотоксик таъсирини бахолаш учун етарлича маълумотлар йўк. Шунинг учун эҳтиёткорлик чоралари сифатида, ҳомиладорлик даврида нифуроксазидни қўллашлик тавсия қилинмайди.
Лактация даврида нифуроксазидни қўллаш:
Нифуроксазид меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди. Препарат қисқа муддат қўлланганда эмизиш мумкин.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Нифуроксазид транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Нифуроксазид дозаси ошириб юборилганда симптомлар ҳақида махсус маълумотлар мавжуд эмас.
Белгиланмаган препрат миқдорини қабул қилган 2 ёшли болага ичга қабул қилиш учун суспензия шаклидаги нифуроксазидни дозасини ошириб юборилиш холатлари бир марта таърифланган.
Дозани ошириб юборилиши диарея ва уйқучилик кўринишида бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетган. Нифуроксазид билан доза ошириб юборилган холларда пациентни синчков кузатиш зарур, симптоматик ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш ўтказилиши керак.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Флакон очилганидан кейин суспензиянинг яроқлилик муддати – 3 ой.
“Гедеон Рихтер Польша” МЧЖ
05-825, Гродзиск Мазовецкий ш., кн. Ю. Понятовского кўч., 5, Польша
“Гедеон Рихтер” ОАЖ, Будапешт, Венгрия
“Гедеон Рихтер” ОАЖ
1103 Будапешт, Демреи кўч, 19-21, Венгрия.
Ишонч телефони (қўнғироқ бепул!): 7-800-555-00777
Электрон манзил: drugsafety@g-richter.ru
“Гедеон Рихтер” ОАЖ ваколатхонаси
100015, Тошкент ш., Нукус кўч., 71, 5 қават
Тел.: (99878) 1479042;
Электрон манзил: gedeon@gr.uz
Эта ссылка позволяет Bам получить доступ к сторонним веб-сайтам, которые не находятся под контролем компании «Гедеон Рихтер». Таким образом, «Гедеон Рихтер» не несет ответственности ни за содержание этих веб-сайтов, ни за какие-либо покупки или другие действия, совершенные через эти веб-сайты. Доступ к сторонним веб-сайтам и их использование осуществляется на ваш страх и риск и регулируется условиями использования этих веб-сайтов, с которыми вам следует внимательно ознакомиться.